Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 127 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН

×

 2022-06-03 23:01:57    344

PDF юклаш
Чоп этиш



МАДАНИЯТ КАРВОНИ ҚЎШТЕПАДА

“Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида бўлиб ўтаётган навбатдаги ижодий учрашувлар бугун Қорақушчи, Катта бешкапа, Кичик бешкапа, Ўқчи, Ўрта ўқчи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги аҳоли учун 46-умумий ўрта таълим мактабининг ҳовлисида бўлиб ўтди.









Бугунги тадбирда Ўзбекистон давлат драма театри актрисаси Муҳаббат Абдуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдулхай Каримов, эстрада хонандаси Умид Шаҳобов, эстрада хонандаси Гуласал Абдуллаева, Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ансамбили хонандаси Бобуржон Худойқулов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Қорақалпоғистон халқ шоири Рустам Мусурмон, Республика маънавият ва маърифат тарғиботчиси Обиддин Маҳмудовлар иштирок этишди.

Санъаткорларимиз туманимизнинг қай гўшасига боришмасин халқ уларни ҳурмат ва эҳтиром ила кутиб олмоқда.

Файзли давраларда санъаткорлар шеър айтиб, қўшиқ куйламоқдалар. Меҳмондўз халқимиз эса рақсга тушиб, қўшиқларга жўр бўлишмоқда. Бугунги тадбир ҳам кўтаринки кайфиятда ўтказилди.





Тадбир давомида Республика маънавият ва маърифат тарғиботчиси Обиддин Маҳмудов  ўзининг “Фарзанднома” китобини энг энг топқир китобхонларга тақдим этди.







Бугунги тадбирда ҳам куйлар қўшиқларга, қўшиқлар рақсларга уланди. Хуллас, ҳудуд аҳолиси мириқиб дам олишди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram