Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН
2022-06-02 16:44:36 239
Элимиз ардоғидаги санъаткорлар Қўштепада
“Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида бўлиб ўтаётган навбатдаги ижодий учрашувлар бугун “Дўрмон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 10-умумий ўрта таълим мактабининг ҳовлисида бўлиб ўтди.
Бугунги тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова, Ўзбекистон давлат драма театри актрисаси Муҳаббат Абдуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдулхай Каримов, эстрада хонандаси Умид Шаҳобов, эстрада хонандаси Гуласал Абдуллаева, Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ансамбили хонандаси Бобуржон Худойқулов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Қорақалпоғистон халқ шоири Рустам Мусурмон, Республика маънавият ва маърифат тарғиботчиси Обиддин Маҳмудов ҳамда бошқа кўплаб санъаткорлар иштирок этишди.
Шунингдек, тадбирда туман ҳокими Илёсбек Новиков ҳам қатнашди.
Санъаткорларимиз туманимизнинг қай гўшасига боришмасин халқ уларни ҳурмат ва эҳтиром ила кутиб олмоқда.
Файзли давраларда санъаткорлар шеър айтиб, қўшиқ куйламоқдалар. Меҳмондўз халқимиз эса рақсга тушиб, қўшиқларга жўр бўлишмоқда. Бугунги тадбир ҳам кўтаринки кайфиятда ўтказилди.
Республика маънавият ва маърифат тарғиботчиси Обиддин Маҳмудов ва бошқа санъаткорларимиз ўзларининг миннатдорчилиги сифатида ушбу тадбирларни уюшқоқлик билан ўтишида елиб югураётган бир гуруҳ қўштепаликларга эсдалик совғаларини топширдилар.
Шунингдек, “Оналарга эҳтиром” тадбирлари ҳам давом эттирилиб, Дўрмон ва Дўстлик маҳалласида яшовчи нуроний онахонларимиз, меҳнат фахрийларига эҳтиром кўрсатилди. Меҳмонларимиз ўзларининг она ҳақидаги шеър ва қўшиқлари билан онахонларимизнинг кўнглида тахт қуришди. Оналар учун жонли ижрода қўшиқлар куйланди.
Севинч кўз ёшларини яшира олмаган онахонлар, бугунги дориломон кунимизга шукрона келтириб, юртимизга тинчлик сўраб дуога қўл очдилар.