Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН
2022-06-02 02:37:03 253
Элимиз ардоғидаги санъаткорлар Қўштепада
“Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида бўлиб ўтаётган навбатдаги ижодий учрашувлар “Ватан” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 6-умумий ўрта таълим мактабида ҳамда Қоражийда маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бўлиб ўтди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу тадбирларнинг барчаси кўтаринки кайфиятда ўтказилмоқда. Тадбирлар жараёнида Қўштепа тумани ҳокими Илёсбек Новиков ва сектор раҳбарлари ҳам иштирок этмоқдалар.
Эл суйган санъаткорлар Ўзбекистон давлат драма театри актрисаси Муҳаббат Абдуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдулхай Каримов, бадиий сўз устаси Зокир Очилдиев, эстрада хонандаси Умид Шаҳобов, эстрада хонандаси Гуласал Абдуллаева, Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ансамбили хонандаси Бобуржон Худойқулов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Қорақалпоғистон халқ шоири Рустам Мусурмон, Республика маънавият ва маърифат тарғиботчиси Обиддин Маҳмудов ҳамда “Комедия шоу” жамоаси аъзолари аллақачон қўштепаликлар кўнглидан жой олишди.
Мана, уч кундирки халқимизга беминнат хизмат қилаётган санъаткорларга қўштепаликларнинг ҳурмати жуда чексиз. Санъаткорларимиз туманимизнинг қай гўшасига боришмасин халқ уларни ҳурмат ва эҳтиром ила кутиб олмоқда.
Файзли давраларда санъаткорлар шеър айтиб, қўшиқ куйламоқдалар. Меҳмондўз халқимиз эса рақсга тушиб, қўшиқларга жўр бўлишмоқда.
Қўштепаликларнинг кайфиятини кўтариб, уларни маданий дам олишларига ўз хиссаларини қўшаётган барча санъаткорларимизга туманимиз аҳли номидан миннатдорчилик билдириб қоламиз.