Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 128 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

1 ИЮНЬ – ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ

×

 2022-06-01 01:20:58    249

PDF юклаш
Чоп этиш



Барчамизга маълумки, бутун дунё бўйлаб, ҳар йилнинг 1 июнь куни “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” сифатида нишонланади. Ушбу байрам арафасида Қўштепа тумани МТБ томонидан боғчалардаги болалар учун алоҳида байрам кечаси уюштирилди.

Байрам муносабати билан Қўштепа тумани Мактабгача таълим бўлимига қарашли барча мактабгача таълим ташкилотларида 25-31 май кунлари “Болаларга беринг дунёни” шиори остидаги махсус ҳафталик доирасида маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ташкил этилди.

Тадбирлар доирасида турли тадбирлар, спорт мусобақалари ташкил этилиб, унда муассаса тарбияланувчилари иштирок этишди ва ғолиблар аниқланди. Шунингдек, 31-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Мен дунёни биламан” шиори остида чет-тиллари фестивали ҳам ўтказилди.





Ҳафталикнинг сўнгида тумандаги 19-сонли мактабгача таълим ташкилотида барча мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган 200 нафарга яқин кам таъминланган оила фарзандлари ва мусобақаларда ғолиб бўлган тарбияланувчилар учун байрам сайли ташкил этилди. Тадбир давомида болалар билан турли халқ ўйинлари, спорт мусобақалари, театр томошалари ташкилланди. Шунингдек, болалар учун аттракцион ўйинлар ташкилланди ва мактабгача таълим ташкилотлари ошпазлари иштирокида “Мохир ошпаз” кўрик танловлари ҳам бўлиб ўтди.




Тадбирда туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари ҳам иштирок этишди. Таман раҳбари тадбирни очиб берди ва барча болажонларни байрам билан табриклади. Шундан сўнг байрам сайлида қатнашган ва спорт мусобақалари ғолиблари ҳамда кам таъминланган оила фарзандлари учун ташкил этилган байрам совғалари сектор раҳбарлари томонидан болажонларга улашилди.







 “Моҳир ошпаз” танловида 36-сонли мактабгача таълим ташкилоти ошпази фахрли 1-ўринни, 42-сонли мактабгача таълим ташкилоти ошпази фахрли 2-ўринни ва 27-сонли мактабгача таълим ташкилоти ошпази фахрли 3-ўринни эгалладилар. Ғолиблар туман мактабгача таълим бўлимининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.



Жажжи қизалоқлар иштирокида рақсларга бой тарзда ўтган байрам кечаси болажонларга бир олам қувонч улашди. Хулоса қилиб айтганда, “Болаларни ҳимоя қилиш куни” байрамининг мақсади болаларнинг юзида табассумни кўришга ва уларга қувонч улашишга қаратилган.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram