Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 126 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САНЪАТКОРЛАР МУХЛИСАХОННИНГ УЙИДА МЕҲМОН БЎЛИШДИ

×

 2022-06-01 00:06:25    237

PDF юклаш
Чоп этиш



Аввал хабар берганимиздек, бугун “Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида бўлиб ўтаётган навбатдаги ижодий учрашув Эшонгузар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 49-умумий ўрта таълим мактабининг ҳовлисида бўлиб ўтди.

Тадбирдан сўнг бир гуруҳ санъткорларимиз, Ўзбекистон давлат драма театри актрисаси Муҳаббат Абдуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдулхай Каримов, бадиий сўз устаси Зокир Очилдиев, эстрада хонандаси Умид Шаҳобов, эстрада хонандаси Гуласал Абдуллаева, Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ансамбили хонандаси Бобуржон Худойқулов, шоир Рустам Мусурмон, Республика маънавият ва маърифат тарғиботчиси Обиддин Маҳмудовлар Эшонгузар маҳалласида истиқомат қилувчи меҳнат фахрийлари ва нуроний онахонларимизнинг ҳолидан хабар олишиб, уларга эҳтиром кўрсатишди.



Тадбир давомида кутилмаганда бир қизалоқ санъаткорларнинг ёнига келиб йиғлаб юборди.

Бундан таажжубланган меҳмонлар қизалоққа юзланиб сабабини сўрашди.

Йиғидан ўзини тия олмаган қизча: “Нега бизникига кирмайсизлар, мен ҳам уйимизда меҳмон бўлишларингни хоҳлайман, бизни уйимизга ҳам киринглар – деди.




Шундан сўнг, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдулхай Каримов бошчилигидаги меҳмонлар Мухлисахоннинг таклифига кўра, унинг хонадонида меҳмон бўлишди. Севинч кўз ёшларини тия олмаётган қизалоққа устоз санъаткор Абдулхай Каримов қўшиқ куйлаб берди.

49-мактабнинг 4-синфини тамомлаган Мухлисахон Мамадалиевага санъаткорлар бадиий китоблар жамланмасини совға қилишди ва ўзларининг яхши тилакларини билдиришди.

 Ҳа, элимиз ардоғидаги санъаткорларнинг кутилмаган бу ташрифи Мухлиса Мамадалиева ва унинг оила аъзолари учун унутилмас хотира бўлиб қолади албатта.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram