Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“АЛЛА” КЎРИК ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/3747823a26c3ce7131b43.jpg)
2022-05-30 23:17:18 218
![](https://telegra.ph/file/3747823a26c3ce7131b43.jpg)
Қўштепа туманида “Оналарга эҳтиром” ойлиги доирасидаги тадбирлар давом этмоқда. Бугун ҳам ана шундай тадбирлардан бири ўтказилди.
Туманда Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда “Оналарга эҳтиром” ойлиги доирасида Мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари ўртасида “Алла” кўрик танлови бўлиб ўтди.
Тадбирда Қўштепа тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдинова, ва Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Д.Ғаниевлар иштирок этишди.
![](https://telegra.ph/file/2c10c32797d787f085ef6.jpg)
![](https://telegra.ph/file/cc97b5861aa7a980df90b.jpg)
Тадбир иштирокчилари бор иқтидорларини ишга солиб, ғолиблик учун беллашдилар. Уларнинг маҳорати ҳайъат аъзолари томонидан баҳолаб борилди.
Тадбир сўнгида ғолиблар туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.