Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 218 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2022-05-26 19:30:20    100

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун, “Деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, бозор ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркорларга яратилган шарт-шароитлар, озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нарх-наволарини барқарорлигини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишларни ўрганди. Туман ҳокими томонидан аҳолига етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволарини асоссиз ошириш ҳолатларининг олдини олиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.



Туман раҳбари 25-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Инвестиция” Дастури асосида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди. Пудратчи ташкилот ҳамда масъул раҳбарларга муассасада олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли бажарилиши ҳамда белгиланган муддатда фойдаланишга топширилишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



13-умумтаълим мактабида бўлган туман ҳокими мактаб битирувчиларининг якуний имтиҳон топшириш жараёнлари ва битирувчиларни олий таълим муассасаларига тайёрлаш учун ташкил этилган фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Туман раҳбари томонидан бу йилги битирувчиларни олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.



Ижтимоий ҳимояга мухтож, қарамоғида ногирон фарзанди бор хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида туман ҳокими ҳамда масъул раҳбарлар иштирокида “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилган нақд пул кўринишидаги моддий ёрдам маблағлари белгиланган тартибда етказиб берилди.

Туманда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида янги тик қудуқ ўрнатилиб бугунги кунда аҳоли хонадонларига тармоқ тортиш ишлари олиб борилмоқда. Туман раҳбари ҳудудда олиб борилаётган ишлар билан танишиб, масъул раҳбарларга тармоқ тортиш ишларини қисқа муддатларда сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.



Туман раҳбари мутасадди раҳбарлар билан биргаликда туманда пиллачилик соҳасини ривожлантириш ҳамда хонадонларда ипак қурти боқиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, масъул раҳбарларга 2022 йил ҳосили учун етиштирилган пилла ҳосилини нес-нобуд қилмай йиғиштириб олиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туманда 2022 йил ҳосили учун экилган ғалла ва пахта майдонларида олиб борилаётган агротехника тадбирларнинг бажарилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Туман ҳокими томонидан олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram