Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 149 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2022-05-24 21:24:02    98

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги халқ қабулхонасида ўзининг навбатдаги қабулини ўтказди. Қабулда турли муаммо ва таклифлар билан келган 40 нафардан зиёд фуқаролар моддий ёрдам ажратиш, иш билан таъминлаш, электр ва сув таъминоти, банк, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик, кадастр ва шу каби муаммолар билан қатнашдилар. Туман ҳокими томонидан қабул жараёнида ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор берилиб, ушбу мурожаатларда кўтарилган муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан маъсулларга муддатлар белгиланган ҳолда тегишли кўрсатмалар берилди.



Туман раҳбари 12-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқув жараёнлари ҳамда қўшимча фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Шунингдек, туман ҳокими томонидан таълим муассасалари битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.



Шунингдек, сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари иштирокида Қайрағоч маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 2022 йил 23 куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 1-қисмида белгиланган қастдан баданга оғир тан жарохати етказиш билан боғлиқ содир этилган жиноят муҳокамаси ўтказилди. Туман ҳокими томонидан ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан ишларни етарли даражада ташкил этилмаганлиги натижасида ушбу жиноят содир этилишига сабаб бўлганлиги таъкидланиб, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўйилишини олдини олиш юзасидан берган топшириқлари ижросини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.



Туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож, қарамоғида ногирон фарзанди бор хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида туман ҳокими ҳамда масъул раҳбарлар иштирокида “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилган нақд пул кўринишидаги моддий ёрдам маблағлари белгиланган тартибда етказиб берилди.



Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Ж.Хатамов раҳбарлигида сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда имом хатиблар иштирокида туманда ижтимоий-маънавий мухитни соғломлаштириш ҳамда ноқонуний диний таълимнинг олдини олиш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж.Хатамов томонидан туманда ижтимоий-маънавий мухитни соғломлаштириш ҳамда ноқонуний диний таълимни олдини олиш бўйича ҳамкор ташкилотлар иш самарадорлигини ошириш юзасидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.



Шунингдек, Ж.Хатамов раҳбарлигида сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари хотин-қизлар фаоллари ҳамда отин ойилар иштирокида туманда ижтимоий-маънавий мухитни соғломлаштириш, ноқонуний диний таълим, хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларини ҳамда эрта турмушни олдини олиш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж.Хатамов томонидан туманда ижтимоий-маънавий мухитни соғломлаштириш, ноқонуний диний таълим, хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни ҳамда эрта турмушни олдини олиш бўйича ҳамкор ташкилотлар иш самарадорлигини ошириш юзасидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.



Туманда 2022 йил ҳосили учун экилган ғалла ва пахта майдонларида олиб борилаётган агротехника тадбирларининг бажарилиши ҳамда соя экини экиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.



Туман Ички ишлар бўлимида сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамда масъул раҳбарлар иштирокида “Тумандаги умумтаълим мактабларида “25-май сўнги қўнғироқ” байрамини ўтказишда жамоат тартибини сақлаш” юзасидан йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими томонидан байрам тадбири ўтказиладиган жойларга бириктирилган масъул ходимларга жамоат тартибини сақлашни таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram