Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КУТУБХОНАГА КИТОБ СОВҒА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/c1cc8502ea0abded0e27e.jpg)
2022-05-24 20:43:14 115
![](https://telegra.ph/file/c1cc8502ea0abded0e27e.jpg)
Қўштепа тумани ахборот-кутубхона маркази китоб фондини бойитиш мақсадида хомий ташкилотлар вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси, вилоят товар хом ашёси биржаси, вилоят Бозорлар уюшмаси, Миллий банк вилоят филиали томонидан 500 га яқин бадиий адабиётлар совға қилинди.
![](https://telegra.ph/file/f0b434bc9af0b823ae653.jpg)
Бугунги хомийларнинг китоб совғаси кутубхонамиз китоб фондини янада бойитди. Бу совға нафақат бизни, балки барча китобхонларимизни севинтирди, — дейди Қўштепа тумани ахборот-кутубхона маркази директори Ғолибжон Мўминов.
Дарҳақиқат, адабиёт, бадиий асарлар комиллик сари бошловчи маънавий сарчашмадир. Шу ўринда хомийларнинг совғаси китобхонлар учун ажойиб совға бўлди десак муболаға бўлмайди.