Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/cd1957e4c3dcc45ff8ced.jpg)
2022-05-24 17:14:16 98
![](https://telegra.ph/file/cd1957e4c3dcc45ff8ced.jpg)
Қўштепа туманидаги Шодлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Мусиқа ва санъат мактабининг мажлислар залида ҳамда 2-ИДУМда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари учун эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимояси ва маҳаллада ижтимоий хизматларни юритиш бўйича секторлар кесимида амалий машғулотлар сифатида ўқув семинари ташкил этилди.
![](https://telegra.ph/file/1f0704654a263fedcda8f.jpg)
![](https://telegra.ph/file/cde319e0fcda24a5a0c93.jpg)
![](https://telegra.ph/file/fed78ac4c370d91712355.jpg)
Махсус ўқув-семинардан кўзланган мақсад, Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари учун эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимояси ва маҳаллада ижтимоий хизматларни юритиш бўйича тизимдаги раҳбар ва масъул кадрларнинг назарий билим ва амалий кўникмаларини ошириш ҳамда профессионал жиҳатдан янада ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат.
![](https://telegra.ph/file/0c9a4f4b1ec612216ddf5.jpg)
Ўқув семинар давомида тренерлар томонидан мавжуд 51 та маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари билан семинар-тренинглар ва жойлардаги муаммоларга самарали ечим топиш юзасидан амалий машғулотлар, шунингдек, давра суҳбатлари ҳам ўтказилмоқда.