Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 48 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИ ИШТИРОКИДА БРИФИНГ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-05-24 16:39:18    116

PDF юклаш
Чоп этиш



 

Бугун, 24 май куни, Қўштепа тумани ҳокими Илёсбек Новиков иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда туман ҳокими “Қўштепа туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-20-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида деҳқон хўжалиги ташкил этган ҳолда сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш каби лойиҳаларни амалга ошириш борасида амалга оширилган ишлар” ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сонли “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қўштепа туманида 345.9 гектар унумдор, аҳоли яшаш жойларига яқин бўлган, суғориш тизимлари яхши унумдор ер майдонлари 3435 та лотга ажратилди. Ажратилган ер майдонлари маҳаллаларда “Темир дафат”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафатари”га рўйхатга олинганлар, шунингдек, ишсизлар ва чет давлатларда мигрант сифатида ишлаб келган фуқаролар, ижтимоий ҳимояга мухтож аҳоли қатлами бандлигини таъминлаш мақсадида “E-AUKSION” очиқ электрон танлов орқали деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун ажратиб берилди. Шу орқали 3435 нафардан зиёд ишсиз аҳолининг бандлиги таъминланди. 




Деҳқон хўжаликларига ажратиб берилган ер майдонларидан бугунги кунда аҳолининг озиқ-овқатга бўлган талабидан келиб чиққан холда 205 гектар қисмига картошка, 24.7 гектарга сабзавот, 67.2 гектарга полиз, 22.3 гектарга дуккакли, 16.3 гектарга мойли ва 10 гектардан ортиқ майдонларга бошқа турдаги озиқ-овқат экинлари экилиб парвариш қилиб келинмоқда.

Брифингда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-20-сонли қарори ижросини таъминлаш борасида туманда олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Бундан ташқари “Бир контур бир маҳсулот” шиори остида ажратиб берилган ер майдонларида айни кунларда олиб борилаётган ишлар ва агротехник тадбирлар, шунингдек, туманда ташкил этилган 4 та мева-сабзавотчилик кластерлари фаолияти ҳамда олдинда турган долзарб вазифаларга ҳам тўхталиб ўтилди. 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram