Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 251 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР УЧУН ПРЕСС-ТУР ВА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-05-24 16:35:58    182

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун, 24 май куни Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан навбатдаги пресс-тур ташкил этилди. Унда вилоятимиздаги оммавий ахборот воситалари ходимлари шунингдек, бошқармаларнинг ахборот хизматлари раҳбарлари ҳамда блогерлар қатнашди.




Дастлаб меҳмонлар Қўштепа туманида ташкил этилган замонавий интенсив боғ фаолияти билан танишдилар. Қўштепа туманида 2020 йил февраль ойида “Grapes and Gardens investment” акциядорлик жамияти ташкил қилиниб, замонавий интенсив боғ яратиш мақсадида 160.2 гектар ер майдонлари ажратиб берилган.

Интенсив боғ барпо этилиши муносабати билан 60 дан зиёд янги иш ўринлари яратилиб, ҳудуддаги ишсиз аҳоли иш билан таъминланган.

Боғда колорадо, мамбо, цунами, луна, рубиста ўрик навлари ҳамда sweet ariana, sweet lorens каби гилос навлари экилган. 




Ҳақиқий боғбон ҳар бир ниҳолни қадрлайди, серҳосил кўчатлар экиш ва парваришлашга алоҳида эътибор қаратади. Шу боис ҳозир боғдорчиликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари, жумладан, интенсив боғлар барпо этиш технологияси ривожланмоқда. Чет элдан келтирилиб, ушбу интенсив боққа экилган ўрик ва гилос кўчатлари иқлим шароитимизга тез мослашди. Ўрик кўчатлари эса қисқа муттада ҳосил берди.

Боғ томчилатиб суғорилади. Бу жараёнда бир гектар учун сарфланадиган обиҳаёт миқдори 4-5 баробар, ўсимликни ривожлантириш мақсадида бериладиган маҳаллий ва минерал ўғитлар 2-3 баробар тежалади. Дарахтлар зарур озуқа қўшиб озиқлантирилаётгани туфайли меҳнат сарфи ҳам илгаригига қараганда анча камайган. Бу эса ҳар қарич ердан унумли фойдаланиб, мўл ҳосил етиштириш имконини беради.



Тадбир иштирокчилари пресс-тур замонавий интенсив боғ фаолияти билан яқиндан танишдилар ва ўзаро фикр алмашдилар. 




Шунингдек, пресс-турдан сўнг журналист ва блогерлар учун Қўштепа тумани ҳокимлигида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар” мавзусида матбуот анжумани ҳам ташкил этилди.

Иштирокчилар матбуот анжуманида Қўштепа тумани ҳокими Илёсбек Новиков билан юзма-юз мулоқот олиб бордилар. Тадбир давомида қатнашчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар олишди. 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram