Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАЛИК 22 НАФАР ЭНГ ФАОЛ ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/33fec8fc566d08bdf6c66.jpg)
2022-05-24 06:26:09 107
![](https://telegra.ph/file/33fec8fc566d08bdf6c66.jpg)
Аввал хабар берилганидек, Фарғона шаҳридаги Тадбиркорлар уйида вилоятимиз шаҳар ва туманларида фаолият олиб бораётган энг фаол ҳоким ёрдамчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев, маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Аброржон Раҳмонов иштирок этди.
Жорий йилнинг биринчи чорак якуни бўйича вилоятимиздаги 1062 маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ҳоким ёрдамчиларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) “Онлайн маҳалла” платформаси орқали автоматик равишда 0 дан 100 баллгача тизим бўйича баҳолангани таъкидланди.
Шундан келиб чиқиб, вилоятимизда энг яхши натижа кўрсатган Бағдод тумани “Чекхитой” МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси Нурматжон Ғозиевга Президентимиз томонидан ажратилган совға MacBook Pro ноутбуки тантанали топширилди. Ижобий натижага эришган 342 нафар ҳоким ёрдамчилари эса Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ташаккурномалари билан тақдирландилар.
![](https://telegra.ph/file/3275f195e3180da3d8d73.jpg)
Тадбирда жорий йилнинг 1-чорагида яхши натижаларга эришган Қўштепа туманидаги 22 нафар ҳоким ёрдамчиларига ҳам Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ташаккурномалари топширилди.
Бу каби рағбатлантириш ва эътибор ҳоким ёрдамчиларининг иш фаолиятини янада самарали ташкил этишга алоҳида хизмат қилади.