Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК КЕЛАЖАКДА ЎЗ САМАРАСИНИ БЕРАДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/124204d4c2145e47bf985.jpg)
2022-05-20 18:46:44 91
![](https://telegra.ph/file/124204d4c2145e47bf985.jpg)
Мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, одил судловни ва суд тизимига оид ислоҳотларни амалга ошириш суд идораларининг асосий вазифаси ҳисобланади.
Шунингдек, мазкур вазифани амалга оширишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қаторида вилоят ва туман ҳокимларининг оила ва хотин- қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳам муҳим рол ўйнайди.
Фарғона вилоят судининг фуқаролик судлов ҳайъати раиси ҳамда Фарғона вилоят ҳокимининг оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи томонидан 2022 йил 1 февралда тасдиқланган меморондумнинг ҳудудлардаги ижросини таъминлаш ҳамда оилавий ажримларни олдини олиш мақсадида 2022 йил 18 май куни Қўштепа туманида оила ва хотин-қизлар бўлими билан ҳамкорликда семинар машғулоти ўтказилди.
Тадбирда Фарғона вилоят суди раиси ўринбосари О.Хасанов, фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро суди раиси С.Акбаров оилавий ажримларни олдини олиш, низоли оилалар ўртасида тушунтириш ишларини амалга оширишда биринчи навбатда маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг оила ва хотин-қизлар бўйича маслаҳатчиларнинг роли жуда муҳим эканлигини такидлаб, оилавий низоларнинг олдини олиш учун амалга оширилиши лозим бўлган чоралар ҳамда оилавий низоларнинг ўзига хос ҳуқуқий томонларини ва ҳозирда долзарб масалалардан бири бўлган коррупция масаласига эътибор қаратиб, коррупциянинг салбий оқибатларига тўхталиб ўтдилар.
![](https://telegra.ph/file/bb6db7dd53d2a07875d9e.jpg)
![](https://telegra.ph/file/c14eb6b5c5a3ef97c7700.jpg)
Семинар машғулотлари савол жавобларга бой бўлиб, маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг оила ва хотин-қизлар бўйича маслаҳатчилари ўз амалиётида дуч келадиган муаммоли ҳолатлар юзасидан саволлар беришди. Фарғона вилоят суди раиси ўринбосари О.Хасанов мавзу юзасидан берилган саволлар бўйича асослантирилган жавоблар берди.
Семинар якунида “Чақалоқ ва одам савдоси”, “Уй-жой низолари”, “Никоҳ ва оила конституция ва қонунларимиз ҳимоясида” мавзусидаги буклетлар ва бошқа тарқатма материллари тарқатилди.
Келгусида оила ва хотин-қизлар бўлими билан судлар ўртасида бу каби тадбирларни доимий ўтказиш белгилаб олинди.