Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 225 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ

×

 2022-05-20 17:47:20    92

PDF юклаш
Чоп этиш



Ижтимоий тармоқлар орқали “50 йилга ижарага берилган ер. Унинг тақсимоти қонуний бўлдими?” сарлавҳали танқидий мурожаат эълон қилинган эди.

Баланд масжид маҳалла фуқаролар йиғинидан йўлланган ушбу мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. Мурожаат туман ҳокимлиги ва шу соҳага дахлдор мутахассислар томонидан “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг тегишли моддаларига асосан бир неча бор ўрганиб чиқилган.

 Мурожаатда баён этилган ер майдони Сармозор Эшонгузар массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 191-контурида жойлашган. Фуқаро Р.Турсунов 2006 йилда ким-ошди савдоси орқали 1.0 гектар боғ майдонини сотиб олиб, ушбу ер майдонида “Турсуновлар саҳовати боғи” номли фермер хўжалигини ташкил этиб, фойдаланиб келган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 6 октябрдаги Ф-3077-сонли, вилоят ҳокимининг 2008 йил 24 октябрдаги 150-Ф-сонли ва туман ҳокимининг 2008 йил 28 октябрдаги 71-Ф-сонли “Фермер хўжаликлари фаолиятини юритишда ер участкалари миқдорини оптималлаштириш чораларини кўриш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича комиссия ташкил этиш ҳақида”ги фармойишига асосланиб, “Турсуновлар саҳовати боғи” номли фермер хўжалиги раҳбари Р.Турсуновнинг аризасига асосан туман ҳокимининг 12.11.2008 йил кунги 1330-сонли қарори билан унга тегишли ер майдони туман заҳирасига қайтариб олинган. Шунингдек, ушбу ер майдони ёнида жойлашган “Охунов Тилаволди боғи” номли фермер хўжалигига қарашли 1.0 гектар ер майдони ҳам хўжалик раҳбари Т.Охуновнинг аризасига асосан туман ҳокимининг 12.11.2008 йил кунги 1329-сонли қарорига билан туман заҳирасига қайтариб олинган.

Шу йили туман заҳирасида бўлган 2.0 гектар ер майдони “Ёқубжон Ахмаджон хожи ўғли” номли фермер хўжалиги балансига қўшилиб, унинг ер майдонлари 4.10 гектарни ташкил этган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 18 октябрдаги ПФ-3512-Ф-сонли, вилоят ҳокимининг 2010 йил 22 октябрдаги 112-Ф-сонли ва туман ҳокимининг 2010 йил 26 октябрдаги 60-Ф-сонли “Фермер хўжаликлари ихтиёридаги ер участкалари ҳажмлари янада мақбуллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги фармойишига асосланиб, “Ёқубжон Ахмаджон хожи ўғли” номли фермер хўжалигига қарашли 4.10 гектар ер майдонлари туман ҳокимининг 11.29.2011 йил кунги 31-сонли қарори билан “Абдувалиев Мирзажон” номли фермер хўжалиги балансига қўшилиб, унинг ер майдонлари 32.59 гектарни ташкил этган.

“Абдувалиев Мирзажон” номли фермер хўжалиги раҳбари М.Абдувалиевнинг Сармозор Эшонгузар массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 191қ-контурида жойлашган 2.0 гектар ер майдонини 1.50 гектар қисмини туман заҳирасига қайтариб бериш тўғрисидаги аризасига асосланиб, туман ҳокимининг 18.07.2015 йил кунги 577-сонли қарори билан 1.50 гектар ер майдони туман заҳирасига олиниб, ушбу ер майдонида 20 та фуқароларга намунавий лойиҳалар асосида турар жойлар қуриш учун ажратиб берилган ва 2016 йилда уй жойлар қуриб битказилган бўлиб, хозирда ушбу уй-жойларда фуқаролар яшаб келмоқдалар.

Ўрганиш жараёнида ушбу ер майдонларини 1.20 гектар қисмида намунали уй-жойлар қурилган бўлиб, 0.41 гектар қисми автомобил йўли ва ободонлаштириш учун берилганлиги, 0.12 гектар ер майдонида Баландмасжид маҳалла фуқаролар йиғини Наврўз кўчаси, 1-уйда яшовчи Қ.Исоқовнинг туман ҳокими номига ёзган аризаси инобатга олиниб, туман ҳокимининг 01.07.2016 йил кунги 632-сонли қарори билан Сармозор қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида мазилли дастурда белгиланган наъмунавий лойиҳалар асосида қурилиши тасдиқланган уй-жой мавзесини бош лойиҳасига киритилган “Гўзаллик салони”, сартарошхона, ҳаммом, модалар ательеси, ва пойабзал таъмирлаш майиший хизматлар кўрсатувчи мажмуасини қуришга рухсат берилганлиги аниқланди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram