Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЭЪЛОН
2022-05-16 16:28:14 687
Фуқаролар йиғинлари раисларининг ваколат муддати тугаши муносабати билан Конституциямизнинг 105-моддаси ҳамда «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида»ги қонунларнинг тегишли моддаларига мувофиқ Қўштепа туманидаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)нинг навбатдаги сайлови жорий йил 16 майдан 30 майгача бўлиб ўтади.
Маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови муҳим демократик жараён бўлиб, мазкур сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларимиз унда фаол иштирок этиш орқали давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни бевосита маҳаллада амалга оширувчи шахсни танлаш ҳуқуқига эга бўладилар.