Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
12-МАЙ – ХАЛҚАРО ҲАМШИРАЛАР КУНИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/92b268d34e1b52e67560a.jpg)
2022-05-12 09:52:26 173
![](https://telegra.ph/file/92b268d34e1b52e67560a.jpg)
Ҳар йили 12-май – Халқаро ҳамширалар куни сифатида нишонланади. Бошқача қилиб айтганда, бугун инсонпарвар касблардан бирининг вакилларидан бўлган ҳамшираларга яна бир бор миннатдорлик билдириш ва табриклаш учун асос бор.
Ҳамширалар – бу бошланғич тиббий маълумотга эга бўлган ва беморларга хизмат кўрсатишда шифокор ёки ўрта тиббиёт ходимининг кўрсатмаларига риоя қиладиган мутахассислардир. Улар бутун даволаниш даврида бемор билан бевосита ишлайди. Ҳозирги кунда ҳамширалар тиббиёт ходимларининг энг катта тоифасини ўз ичига олади, чунки тиббий амалиётда тиббий хизматларнинг катта қисми фақат ҳамширалар томонидан таъминланади.
Сана муносабати билан Қўштепа туманида ва юртимизда фаолият юритаётган барча ҳамшираларни касб байрами билан қутлаб, беморларнинг саломатлиги йўлида кўрсатаётган хизматлари учун миннатдорлик билдирамиз!
Қўштепа тумани ҳокимлиги.