Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ПЕНСИЯ ВА НАФАҚАЛАРНИНГ МИҚДОРЛАРИ ОШИРИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/b3a8deb46b0176e6c63bc.jpg)
2022-05-10 12:42:59 100
![](https://telegra.ph/file/b3a8deb46b0176e6c63bc.jpg)
Мамлакатимизда аҳоли турмуш даражасини оширишга қapaтилгaн чора-тадбирлар изчиллигини таъминлаш, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлаш, уларнинг даромадларини инфляция даражасига қараб индексациялаб бориш ҳамда тегишли ижтимоий тўловлар миқдорининг минимал истеъмол харажатлари қийматидан кам бўлмаслигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президнтининг 2022 йил 29 апрель кунги “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қaтлaмлapини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-128 сонли Фармонига мувофиқ 2022 йил 1 майдан бошлаб ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йyқoтгaнлик пенсиялари миқдори 12 фоизга оширилди.
2022 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдори - ойига 324 000 сўм, ёшга доир энг кам пенсия микдори - ойига 633 000 сўм, ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чoғдaги ногиронлик пенсиясининг энг кам микдори - ойига 698 000 сўм, меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори - ойига 698 000 сўм, 1941-1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар конслагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда - ойига 3 080 000 сўм, белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (633 000 сўмдан) 698 0000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори ойига 698 000 сўм этиб, пенсиялар ва ижтимоий нафақаларни минимал истеъмол харажатлари қийматидан кам бўлмаган миқдорларда белгилаш мақсадида зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори - ойига 500 000 сўм, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда ойига 500 000 сўм, боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори - ойига 500 000 сўм этиб ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун -185 000 сўмдан қўшилиши белгиланди. Шунингдек, боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори ойига 500 000 сўм этиб белгиланди ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувoфиқ пенсия тўланиши белгиланди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан 2022 йил май ойи учун пенсия ва нафақа олувчиларнинг маблағлари мазкур Фармон талабларига асосан қайта ҳисобланиб, оширилган холатда тўлов қайдномаларига киритилди.
Ушбу эзгу ишларнинг барчаси, аввало, халқимизнинг фаровонлигини кўзлаб амалга оширилмоқда.