Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2022-05-06 21:52:54    104

PDF юклаш
Чоп этиш



“9-май хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғинида Қўштепа туманида халқ таълими соҳасини ривожланишида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган ўқитувчи ва мураббийларни хотирлаш мақсадида хотира тадбири ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков иштирок этиб, халқ таълими соҳасини ривожланишида ўзининг муносиб хиссаларини қўшган марҳум устозларни хотирлаб, ҳозирги кунда нафақада бўлган фидоий устозларни ва тадбир иштирокчиларини “9-май хотира ва қадрлаш” куни билан табриклади.

Фарғона вилояти ҳокими Х.Х.Бозаров раҳбарлигида туманда фаолият кўрсатиб келаётган “Fergana Global Infity” масъулияти чекланган жамияти томонидан Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилаётган саноат лойиҳалари билан танишилди. Вилоят ҳокими Х.Х.Бозаров томонидан лойиҳани белгиланган муддатда ишга тушириш юзасидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида Баланд масжид маҳалла фуқаролар йиғини Наврўз кўчаси, 305-уйда яшовчи Ғ.Рахматовнинг мурожаати ўрганилди. Ўрганиш давомида мурожаатда кўтарилган муаммолар белгиланган тартибда дастур асосида амалга оширилиши юзасидан туман ҳокими томонидан тегишли тушунтиришлар берилди.




Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда ижобий ҳал этиш мақсадида, туман ҳокимининг Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Қабул давомида 6 нафар фуқаролар турли масалалар билан мурожаат қилдилар. Фуқаролар томонидан кўтарилган муаммо ва таклифларни ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал этиш юзасидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

Туманда ёшлар билан ишлашни тизимли ташкил этиш, уларни тадбиркорликка йўналтириш, бандлигини таъминлаш ҳамда муаммоларини ҳал этиш юзасидан тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, бугун Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи ёшлар иштирокида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Учрашув давомида 9 нафар ёшлар турли таклиф ва муаммолар билан мурожаат қилишди. Туман ҳокими томонидан учрашувда кўтарилган таклиф ва муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.



Туман раҳбари Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳудудни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, ҳунармандчиликни ривожлантириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш ҳамда аҳоли муаммоларини тизимли ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Туман ҳокими томонидан маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчисига ҳудудда ишсизликни камайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳамда ҳунармандчиликни ривожлантириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, чет элга ишлаш истагида кетган фуқароларни яшаш жойига қайтариш, уларни доимий иш билан таъминлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий муаммоларини белгиланган тартиб асосида ҳал этилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Туман ҳокимлигида масъул раҳбарлар иштирокида Маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари томонидан туманда истиқомат қилаётган хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликка йўналтириш мақсадида олиб борилаётган хатлов жараёнлари юзасидан йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга хатлов жараёнларини самарали ташкил этиш ҳамда қисқа муддатларда якунлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туманда 2022 йил ҳосили учун экилган пахта майдонларида олиб борилаётган агротехника тадбирларининг бажарилиши ҳамда соя экини экиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram