Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
9 МАЙ – ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/7845adad338507ed89990.jpg)
2022-05-06 20:25:38 121
![](https://telegra.ph/file/7845adad338507ed89990.jpg)
Мамлакатимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонланиб, ушбу байрам санаси арафасида орамизда ўтган ва ҳаёт бўлган уруш ва меҳнат фахрийлари, фронт ортида меҳнат қилган отахон ва онахонлар, кекса авлод вакилларига эътибор ва уларга эъзоз кўрсатиш эзгу анъанага айланган.
Қўштепа туманида ҳам ушбу сана муносабати билан таълим муассасаларида учрашувлар, спорт мусобақалари ва бошқа турли тадбирлар ўтказилиб, меҳнат фахрийлари, пенсионерлар ҳолидан хабарлар олиниб, уларга турли эсдалик совғалари улашилмоқда.
Жумладан, Қўштепа тумани шахсий таркиб хужжатлари давлат архиви ходимлари, Лойсон маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Ф.Умаров ҳамда МФЙнинг масъул ходимлари бугун ушбу маҳаллада яшовчи фронт орти меҳнат фахрийларининг хонадонида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олишди.
![](https://telegra.ph/file/03dff4c14966e7114e7eb.jpg)
Фронт орти меҳнат фахрийлари Лойсон МФЙ Иноқлик кўчасида яшовчи М.Мирзабоева, Тошлоқ кўчасида яшовчи Қ.Мадаминоваларга 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан туман ҳокимининг ташаккурномаси топширилиб, эсдалик совғалар тақдим этилди.