Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒ – ХОТИРА МУҚАДДАС” ШИОРИ ОСТИДАГИ БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/482e3a9069ac8c36d8c73.jpg)
2022-05-06 19:40:24 199
Қўштепа туманида 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан кенг кўламли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири “Инсон қадри улуғ – хотира муқаддас” шиори остида бўлиб ўтди. Ёш авлодни маънавий тафаккурини ривожлантириш, миллий қадрятларимизга ҳурмат туйғусини шакиллантириш ва уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда узоқ йиллар давомида Халқ таълими тизимида фолият юритган, ҳозирда қарилик гаштини сураётган меҳнат фахрийлари холидан хабар олинди.
Тадбирда Қўштепа тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдинова, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Д.Ғаниев, Маҳалла хайрия жамоат фонди туман бўлими ходими Н.Дехқонова, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси “Маърифат тарғиботчилар жамияти аъзоси” Д.Юсупова ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этдилар.
Тадбир давомида туманимиздаги мактабларга ва меҳнат фахрийлари Н.Мамадиёров, М.Рахматова, М.Солиева, Д.Ғофуроваларнинг хонадонларига ташриф уюштирилди. Уларга туман ҳокимининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.
Учрашувда нуронийлар ўзларининг ибратли ҳаёт йўли ҳақида ёшларга сўзлаб бердилар. Улар бугунги дориломон кунларимизга дуо қилиб, юртимиздаги тинч ва фаровон ҳаёт учун шукроналар келтирдилар.
Мазкур тадбирлар Қўштепа туманида давом этмоқда.