Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАЛИКЛАРГА ЯНА БИР ҚУЛАЙЛИК ЯРАТИЛИБ, ЯНГИ “АГРО МАРКАЗ” ИШГА ТУШДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/35677c43ed0eb03878706.jpg)
2022-05-06 17:25:56 179
![](https://telegra.ph/file/35677c43ed0eb03878706.jpg)
Қўштепа туманидаги Шодлик маҳалласида жойлашган “Замондош” оилавий корхонаси кўп тармоқли бўлиб, ёшлар маркази, озиқ-овқат ва хўжалик моллари дўкони, миллий таомлар ошхонаси, тикувчилик цехи ва фитнес клуби фаолиятларини йўлга қўйган.
![](https://telegra.ph/file/91579c4f0a7d303ed92d9.jpg)
![](https://telegra.ph/file/1e63a9b3b52794fa72686.jpg)
Шодилик МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси Маърифатхон Саидова ва “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг Қўштепа тумани филиали ташаббуси билан “Замондош” оилавий корхонасининг фаолият тури яна биттага кўпайиб, “Агро марказ” ўз фаолиятини бошлади.
![](https://telegra.ph/file/37f29b9169bffbd386dbd.jpg)
![](https://telegra.ph/file/16171903a5ebd09a391d6.jpg)
Ушбу “Агро марказ” томонидан тумандаги фермерлар, деҳқон хўжаликлари, кластерлар ва томорқа ер эгалари учун кенг кўламдаги агро хизматлар тақдим этилмоқда. Энг муҳими, туман марказидаги ушбу марказ уларни узоғини яқин қилиш ва қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилди. “Агро марказ”да арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари, менерал ўғит шунингдек, агро техника воситаларини сотиш йўлга қўйилган. Марказда хизмат кўрсатувчи ходимлар эса махсус ўқув курсаларини тамомлашди.
![](https://telegra.ph/file/4945314f3726cd315a568.jpg)
![](https://telegra.ph/file/6ac3d1b9617195c550d55.jpg)
![](https://telegra.ph/file/78ed6711d4d7e3ae9a73e.jpg)
Бугун ушбу “Агро марказ”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Илёсбек Новиков ва сектор раҳбарлари, масъул идораларнинг раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва нуронийлар иштирок этишди. Тадбирга йиғилганлар марказ фаолияти ҳамда у ерда мижозлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.
![](https://telegra.ph/file/c434b8695bad0a8aab23b.jpg)
![](https://telegra.ph/file/d70304c97a67221028d02.jpg)