Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МУНИРА ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/b5afc4853cb7dbce8e534.jpg)
2022-05-06 13:26:06 96
![](https://telegra.ph/file/b5afc4853cb7dbce8e534.jpg)
Тошкент шаҳрида жорий йил 23-24 апрел кунлари ўтказилган Пара енгил атлетика спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионатида қатнашган қўштепалик Мунира Неъматова диск отиш бўйича олтин медал, Ядро улоқтириш бўйича кумуш медал соҳиби бўлди.
Мунира Неъматова Қорақушчи маҳалласида истиқомат қилади. У 3-груҳ ногирони бўлсада бир неча йилдан буён спорт билан мунтазам шуғилланиб келмоқда.
![](https://telegra.ph/file/7aa6f7719c623a9e1c13c.jpg)
Бугун Ўзбекистон чемпионини ғалабаси билан табриклаш учун туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари Қорақушчи маҳалла фуқаролар йиғинида бўлдилар.
Туман ҳокими И.Новиков Мунира Неъматовани ғалабаси билан қутлаб, келгусидаги фаолиятида ва бўлажак мусобақаларда омад тилади. Шунингдек, чемпионга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.