Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАНИШТИРУВ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/f19b84e916d1ff7926e61.jpg)
2022-05-03 16:49:25 124
![](https://telegra.ph/file/f19b84e916d1ff7926e61.jpg)
Камилов Зохиджон Олимович Қўштепа тумани маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Зохиджон Камилов 1979 йилда Қўштепа туманида туғилган. 2001 йилда Тошкент олий ҳарбий техник билим юртини,
2008 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги академияси тамомлаган.
Зохиджон Камилов 2001-2006 йилларда Фарғона вилояти Ички Ишлар бошқармаси молия иқтисод бўлими пенсия таъминоти катта инспектори, 2006-2008 йилларда вилоят Ички Ишлар бошқармаси жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бошқармаси тезкор вакили, 2008-2009 йилларда вилоят Ички Ишлар бошқармаси қўриқлаш бошқармаси молия-иқтисод бўлими бош ҳисобчиси, 2010-2013 йилларда Марғилон шаҳар Ички Ишлар бўлими жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бўлими бошлиғи, 2013-2014 йилларда вилоят Ички Ишлар бошқармаси қўриқлаш бошқармаси молия-иқтисод бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.
Тайинловга қадар Қўштепа тумани ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
Оилали, турмуш ўртоғи – уй бекаси, тўрт нафар фарзанди бор.