Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 223 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАБРИК

×

 2022-05-01 22:57:20    215

PDF юклаш
Чоп этиш



ҲАЙИТ МУБОРАК!

Юртимизда тинчлик-омонликда ўтаётган ушбу кунларнинг файзига ҳеч нарсани тенглаштириб бўлмайдики, муборак Рамазон ойининг охирги кунларини адо этиб, улуғ айём—Ҳайит байрамига пешвоз чиқяпмиз.

Кузатиб қолаётганимиз шариф ойда мусулмонларнинг хайру саховати, меҳр-муруввати жўшиб, ҳимматлари юксалди. Рамазоннинг имкониятларидан фойдаланиб, ажру савобларни чандон ошириб олиш ниятидаги юртдошларимиз ёрдами билан кўплаб муҳтожлар, кўнгли яримларга меҳр-мурувват кўрсатилади ва кўрсатилмоқда.

Шундайин шукуҳли кунларда мамлакатимизда диний бағрикенглик, эътиқод борасида олиб борилаётган эзгу ишларга ҳам тўхталиб ўтиш жоиз. Бунга Рамазон ойида масжидларимизда адо этилган оммавий хатми Қуръонлар, иш ва ўқиш жойларида рўзадорлар учун яратилган шарт-шароитлар яққол мисолдир. Маълумотларга кўра, Рамазон ойининг илк оқшомида диёримизнинг 2080 дан зиёд масжидида таровеҳ намозлари бошланган бўлиб, ой давомида 1520 дан ортиқ жомеда хатми Қуръонлар амалга оширилди. Иншооллоҳ, бу улуғ амаллар Яратганнинг фазлу карами ила ўлкамизга хайр-баракот, офият, равнақ ато этилишга замин бўлади, дея умидвормиз.

Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмаларига асосан Рамазон ҳайити муносабати билан беш кунлик дам олиш белгиланганлиги диний эътиқодимизга нисбатан юксак эътибор ва эҳтиром белгиси сифатида халқимизни беҳад мамнун этди. Сайру саёҳатга чиқувчилар учун имтиёзлар яратиб берилди.

Ушбу ҳордиқ кунларини ислом одоби, аҳкомларига кўра мазмунли, бидъат-хурофотлардан холи ўтказиш муҳимлигини таъкидламоқчиман. Зеро, бу айём минг йиллар давомида шаклланган қадриятларимиз ифодасини мужассам этади: халқимиз ўзаро меҳр-оқибат, хайру саховат тадбирларини уюштиради, кўнгли ўксик, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинади. Ота-она ва фарзандларга совға улашиш, кексаларни, заиф ва бетобларни зиёрат қилиш, уларга ҳадя бериб қувонтириш динимиз тарғиб қилган амаллардандир.

Шу билан бирга, айрим ҳудудларда ҳайит кунлари исрофгарчиликка сабаб бўладиган турли маросимлар ўтказиш одат тусига кирганини ҳам яширолмаймиз, бу, шариатимизда йўқ.

Яқинлари вафот этган хонадонлардаги, никоҳ тўйлари бўлган оилалардаги “янги ҳайит”, “ҳайит йўқлови” каби маросимлар бидъатдир. Байрамни хурсандчиликда, меҳр-саховат кўрсатиш билан ўтказиш буюрилганини унутмайлик. Шу қутлуғ кунлар остонасида аразлашганларни яраштирганлар қандай ажрли иш қилган бўладилар.

Аллоҳ таоло моҳи Рамазоннинг шарофати билан, саҳарлигу ифторларда, Қадр кечаларида қилинган холис дуоларимиз баракоти билан эл-юртимизни тинч, хотиржам, иймон-эътиқодимизни мустаҳкам, буюк алломалар юрти бўлмиш жаннатмакон Ватанимизнинг келажагини мунаввар этсин! Қилаётган зироатларимизга баракотлар ёғдирсин.

Ҳайит байрами барчамизга муборак ва хайрли бўлсин, азизлар!

Абдуҳошим АҲМАДАЛИЕВ,

туман бош имом-хатиби.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram