Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
#ONLINE
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/73bbac0abd18f1d4c96ae.jpg)
2022-05-01 13:16:39 125
![](https://telegra.ph/file/73bbac0abd18f1d4c96ae.jpg)
ФРОНТ ОРТИДА МЕҲНАТ ҚИЛГАНЛАРГА МЕҲР-МУРУВВАТ УЛАШИЛМОҚДА
Бугун мусулмонлар учун қадрли бўлган эзгулик, саховат, меҳр-оқибат, қаноат ва шукроналик айёми – Рамазон ҳайитининг нишонланиши арафасида турибмиз.
Шундай муборак кунларда Қўштепа туманида нуронийларимиз, эҳтиёжманд, кўнгли ўксикларга меҳр-мурувват кўрсатиб, қувонч улашилмоқда.
![](https://telegra.ph/file/53d125a87ae3cb6b0b0ed.jpg)
![](https://telegra.ph/file/df7bfc8b10584531f8b4e.jpg)
![](https://telegra.ph/file/f2bdf0caad70f6544828d.jpg)
Хусусан, бугун 68 нафар фронт ортида меҳнат қилган фахрийларга ҳам алоҳида эътибор кўрсатилиб, меҳр-мурувват улашилмоқда.
Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, шунингдек, масъул идораларнинг раҳбарлари фронт ортида меҳнат қилган фахрийларнинг хонадонида бўлишиб, уларга туман ҳокимлигининг ташаккурномаларини ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди қошида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари беғараз етказиб берилмоқда.