Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КУН ХАБАРЛАРИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/5d2521e06d6170fafb008.jpg)
2022-05-01 12:37:05 116
![](https://telegra.ph/file/5d2521e06d6170fafb008.jpg)
Эртага юртимизда Рамазон ҳайити кенг нишонланиб, эрта тонгдан барча масжидларда Рамазон ҳайити намози ўқилди. Унда минглаб ўзбекистонликлар ҳайит намозини адо этиб, бир-бирларини байрам билан қутлайдилар.
Қўштепа туманида ҳам Рамазон ҳайитини муносиб тарзда кутиб олиш, уни юқори савияда ўтказиш ва ҳайит намозларини ўтказишда аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида бир неча кундирки масжидларда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
![](https://telegra.ph/file/efd5639b68937ebc67217.jpg)
Шу муносабат билан Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари тумандаги жоме масжидларида бўлиб, ҳайит намозини адо этиш учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Туман раҳбари Рамазон ҳайити намозини беталофат ўтказишда аҳоли ҳавфсизлигини таъминлаш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.