Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАНИШТИРУВ
2022-05-01 11:27:30 109
Позилжонов Рустамбек Исломбек ўғли Қўштепа тумани ҳокимининг ўринбосари – туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Рустамбек Позилжонов 1992 йилда Марғилон шаҳрида туғилган. 2015 йилда Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.
Рустамбек Позилжонов 2015-2017 йилларда Фарғона вилояти статистика бошқармаси турмуш даражаси ижтимоий соҳа статистикаси бўлими мутахассиси, 2017-2018 йилларда вилоят Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармасининг қишлоқ хўжалиги бўлими етакчи мутахассиси, вилоят Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармасининг қишлоқ хўжалиги бўлими етакчи мутахассиси, 2018 йилдан бошлаб вилоят Инвестициялар бўйича бош бошқармаси қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва амалга оширилиши бўлими бош мутахассиси, Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва амалга оширилиши бўлими етакчи мутахассиси ва бошқа турли лавозимларда фаолият олиб борган.
Тайинловга қадар вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасининг экспорт хажмини ошириш ва импортни оптималлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
Оилали, турмуш ўртоғи – уй бекаси, бир нафар фарзанди бор.