Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ – ХАЛҚҚА КЎМАКДОШ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/f1957f4b4ec5aaf3b08a6.jpg)
2022-04-30 22:40:15 112
![](https://telegra.ph/file/f1957f4b4ec5aaf3b08a6.jpg)
Маҳаллаларда йўлга қўйилган ҳоким ёрдамчилари фаолияти кун сайин ўзининг натижаларини кўрсатиб бормоқда. Хусусан, Қўштепа туманининг Қийқи маҳалласида аҳоли хонадонларини даромадини ошириш, ишсизларга кўмаклашиш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилганига гувоҳ бўлиш мумкин.
Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Б.Таниқуловнинг саъйи-ҳаракати билан яна бир ҳайрли иш бошланиш арафасида турибди.
![](https://telegra.ph/file/0fa39f638067f5a46b562.jpg)
Туман ҳокимлиги инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи ўринбосари М.Пирматов ҳамда Қийқи маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Б.Таниқуловларнинг ташаббуси билан Қўштепа туманида Кореянинг “SEOHYUN TRADING CO LTD” инвесторлари билан савдо иқтисодий алоқалар ўрнатилмоқда. Қўштепа туманидан жорий йил давомида 12 миллион долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.