Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МАХСУС ЎҚУВ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/bb7a251ee6824bd68180d.jpg)
2022-04-30 12:35:46 135
![](https://telegra.ph/file/bb7a251ee6824bd68180d.jpg)
Вилоятимиздаги барча туман-шаҳарларда бўлгани каби Қўштепа туманида ҳам Маҳалла хотин-қизлар фаоли лавозимига сараланган номзодларнинг фаолиятга самарали киришиш учун талаб этиладиган билим ва кўникмаларини шакллантириш мақсадида тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинига танлаб олинган номзодларга махсус ўқув семинар бўлиб ўтди.
![](https://telegra.ph/file/df6c2a5b0029c1250a0a5.jpg)
![](https://telegra.ph/file/678be38953597dea35145.jpg)
![](https://telegra.ph/file/89a80492603fb71b319e3.jpg)
![](https://telegra.ph/file/af64f1c839548f91c5854.jpg)
Тумандаги 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган махсус ўқув семинарда Фарғона Давлат университети ўқитувчиси, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, тренер-модератор Х.Юлбарсова ва туман ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д.Олимова ҳамда тумандаги масъул идораларнинг раҳбарлари иштирок этишди.
![](https://telegra.ph/file/7d53982f33580f40fa5c2.jpg)
![](https://telegra.ph/file/5901e49f53dcec19c50c7.jpg)
![](https://telegra.ph/file/f681f82f5c7edf1586a9e.jpg)
Икки кун давом этган семинарда хотин-қизлар фаолларига ушбу жараёнда олган билим, кўникмаларини маҳаллада синаш, қўллаш, эрта ажримни олдини олиш, маҳалладаги тинч-осуда ҳаётни барқарор сақлаш каби муҳим масалалар юзасидан тавсиялар берилди.
![](https://telegra.ph/file/76edefa91b6525c892137.jpg)
![](https://telegra.ph/file/5718fbeee659b5c388edc.jpg)
Шунингдек, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳам белгилаб олинди. Семинар давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.