Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БУГУН ЮРТИМИЗ БЎЙЛАБ УМУМХАЛҚ ХАЙРИЯ ҲАШАРИ ЎТКАЗИЛАМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/fb1fa8f763a382e376331.jpg)
2022-04-30 11:05:03 118
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги тегишли фармойиши асосида бугун юртимиз бўйлаб “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.
Уй-жойлар, кўчаю ҳовлиларини озода, саранжом ҳолатда сақлаш халқимизнинг азалий қадриятларидан саналади. Гарчи, ҳашарни ўтказишга оид фармойиш куни кеча қабул қилинган бўлса-да, чор-атрофга гул ниҳоллари, турфа кўчатлар ўтқазиш, ҳамма ёқни чиннидек озода, файзли ҳолатга келтириш ишлари юртимизнинг ҳар бир гўшасида аллақачон бошланиб кетган.
Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирликлари, Ёшлар ишлари агентлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, кенг жамоатчилик ушбу савобли ғоянинг ташаббускоридир.
Бугун эрта тонгдан Қўштепаликлар ҳам умумхалқ хайрия ҳашарида иштирок этиш учун астойдил бел боғлашди. Ҳашар давомида тумандаги барча маҳаллалар, ахоли турар жойлари, гузарлар, хиёбонлар, қабристонлар, зиёратгоҳлар, тартибга келтирилиб, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳашар давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари, эҳтиёжманд, кўмакка муҳтож, боқувчисини йўқотган кекса ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг уй-жойларини яхшилаш ва моддий ёрдам кўрсатишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бир сўз билан айтганда, “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” шиори остида ўтказилувчи умумхалқ хайрия ҳашари тумандошларимизнинг аҳиллиги, ҳамжиҳатлигининг яна бир ёрқин намунаси бўлишига шубҳа йўқ.