Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 194 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2022-04-30 08:10:33    113

PDF юклаш
Чоп этиш



“Деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамиятида Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков ҳамда сектор раҳбарлари, шунингдек, ДХХ Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи Ш.Хатамов ва мутасадди ташкилот раҳбарлари, маҳалла раислари иштирокида ижтимоий ҳимояга муҳтож 820 та эҳтиёжманд оилаларга муборак “Рамазон хайити” муносабати билан “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан ажратилган озиқ-овқат маҳсулотларини белгиланган тартибда етказиб бериш бўйича йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга озиқ-овқат маҳсулотларини белгиланган тартибда етказиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Туман ҳокими, сектор раҳбарлари ҳамда масъул идораларнинг раҳбарлари иштирокида маҳаллалардаги тиббий ёрдамга муҳтож ҳамда эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, ушбу оилаларга даволаниш харажатлари учун хомийлик асосида пул маблағлари ҳамда “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.



Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларини аниқлаш ҳамда ижобий ҳал этиш мақсадида, туман ҳокимининг Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Қабул давомида 7 нафар фуқаролар турли масалалар билан мурожаат қилдилар. Фуқаролар томонидан кўтарилган муаммо ва таклифларни ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал этиш юзасидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.



Туман раҳбари 25-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, муассасада “Инвестиция” Дастури асосида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди. Масъул раҳбарларга муассасада олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини белгиланган талаблар асосида амалга ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Сектор раҳбари 13-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқув жараёнлари ҳамда қўшимча фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Таълим муассасаси битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.



Туман ҳокимининг ташаббуси билан саховатпеша хомийлар томонидан Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғинида “Темир дафтар”га камтаъминланган ва эҳтиёжманд оила сифатида киритилган, боқувчисини йўқотган саломат Зокированинг янгидан замонавий кўринишда қуриб битказилган яшаш хонадони тумандаги сектор раҳбарлари иштирокида топширилди.

Туман ҳудудида жойлашган саноат корхоналари ҳамда йўл ёқаларида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишган туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram