Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҒАЛАБА МУБОРАК ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНИ!
2022-04-29 18:58:11 149
Тошкент шаҳрида жорий йил 23-24 апрел кунлари ўтказилган Пара енгил атлетика спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионатида қатнашган қўштепалик Мунира Неъматова диск отиш бўйича олтин медал, Ядро улоқтириш бўйича кумуш медал соҳиби бўлди.
1991 йилда Қорақушчи маҳалласида туғилган Мунира Неъматова 3-груҳ ногирони. У бир неча йилдан буён спорт билан шуғилланиб келади. Мана, унинг орзулари ушалиб, Ўзбекистон чемпиони бўлди.
Қўштепа туман ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д.Олимова ҳамда масъул идораларнинг раҳбарлари чемпионни ғалабаси билан табриклаш учун Қорақушчи маҳалла фуқаролар йиғинида бўлдилар.
Мунира Неъматовага келгусидаги фаолиятида ва мусобақаларда омад тилаб, унга эсдалик совғалари топширилди.