Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ
2022-04-29 16:29:05 129
Муборак Рамазон ойи муносабати билан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан Қўштепа туманида яшовчи 310 та кам таъминланган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган оилаларга 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Шунингдек, 4 нафар фуқарога даволаниши ва жарроҳлик амалиётини ўтказишлари учун 5 миллион сўмдан жами 20 миллион сўм моддий ёрдам кўрсатилди.
Бугун туман ҳоким И.Новиков ва сектор раҳбарлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари ҳамда масъул идораларнинг раҳбарлари туманда яшовчи бир гуруҳ ногиронлиги бор, кам таъминланган оилаларнинг холидан хабар олишди. Уларни келаётган Ийд Рамазон байрами билан табриклаб, хайрия ёрдамларини етказиб беришди.
Бу каби саховат тадбирлари туманимизнинг барча маҳаллаларида давом этмоқда.