Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 175 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИПАК ҚУРТИ БОҚИШ МАВСУМИДА 4700 ДАН ЗИЁД ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ

×

 2022-04-29 15:31:14    211

PDF юклаш
Чоп этиш





Пиллачилик қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоқларидан. Шу кунларда Қўштепа туманида ипак қурти уруғи тарқатилиб, парваришлаш ишлари олиб борилмоқда. Кейинги йилларда туманда ипак қурти учун етарли озуқа базаси шакллантирилди. Янги тут плантациялари ташкил этилиб, йилига уч, тўрт маротаба ҳосил олиш имконияти яратилди.








Айни кунларда ипак қурти боқиш юмушлари қизғин паллага кирди. Туманда жорий мавсумда 4700 дан зиёд иш ўрни яратилиб, ишсиз аҳолининг бандлиги таъминланган.

– Бу йилги илк мавсумда 2044 қути ипак қуртидан 116 тонна қимматбаҳо саноат хом ашёси олишни режалаштирганмиз, – дейди Қўштепа “Агропилла” МЧЖ раҳбари Авазбек Муҳаммадов. – Бунинг учун 313 та фермер хўжалиги, 100 нафардан зиёд касаначилар билан шартномалар имзоланди. Ҳозирги кунда ҳудудларга бириктирилган пиллачилик агрономлари кўмагида ипак қурти парвариши бир маромда олиб борилмоқда.

Ҳа, қўштепалик пиллакорлар бу йил ўтган йилгиданда мўл ҳосил етиштириш мақсадида астойдил меҳнат қилишмоқда.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram