Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИ ФАОЛИЯТИДАН: “SPARK” НЕГА ХАТЛАНГАН ЭДИ?
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/0164aa72a78b1c9fc85d8.jpg)
2022-04-28 10:53:45 107
![](https://telegra.ph/file/0164aa72a78b1c9fc85d8.jpg)
Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2022 йил 21-февраль кунги қарорига асосан Қўштепа тумани, Қувурбоши МФЙ, Шижоаткор кўчасида яшовчи С.К.дан фуқаро А.И фойдасига 101.488.180 сўм қарздорлик ундириш белгиланган эди.
Мазкур ижро хужжати юзасидан Мажбурий ижро бюросининг Қўштепа тумани бўлимида жорий йил 26 март куни ижро иши қўзғатилиб, қарздорга тегишли “SPARK” русумли автотранспорт воситаси хатланган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида автотранспорт воситаси сотилиб кетишининг олдини олиш мақсадида 16-апрель куни қарздор томонидан 101.488.180 сўм тўлиқ тўланди ва ундирувчига тилхат асосида топширилиб ижро хужжати амалда тўлиқ тамомланди.