Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 84 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2022-04-27 22:11:17    103

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков Пахтакор маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳудудни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, ҳунармандчиликни ривожлантириш, томорқалардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш ҳамда уларнинг муаммоларини тизимли ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Туман ҳокими томонидан маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчисига ҳудудда ишсизликни камайтириш, кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, чет элга ишлаш истагида кетган фуқароларни яшаш жойига қайтариш ва уларни доимий иш билан таъминлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий муаммоларини белгиланган тартиб асосида ҳал этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



39-умумтаълим мактабида ўқув жараёнлари ҳамда қўшимча фан тўгараклари фаолияти билан танишган туман ҳокими томонидан таълим муассасалари битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.




Тумандаги умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларини касб-ҳунарга бўлган қизиқишларини ошириш ҳамда уларни касбга йўналтириш мақсадида Педагогика коллежида “Касблар фестевали” ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этишди. Тадбирни туман ҳокими очиб, Давлатимиз раҳбари томонидан аҳолини касбга ўқитиш орқали доимий бандлигини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган одилона сиёсатлари тўғрисида такидлаб, тадбир иштирокчиларини таклиф этилаётган касб-ҳунарларни танлашлари ҳамда малакали кадрлар бўлиб етишишларига ишонч билдирди.



Сектор раҳбари ҳудудлардаги саноат корхоналари ҳамда йўл ёқаларида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди. Масъул раҳбарларга ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Туманда ёшлар билан ишлашни тизимли ташкил этиш, уларни тадбиркорликка йўналтириш, бандлигини таъминлаш ҳамда муаммоларини ҳал этиш юзасидан тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, бугун Ғиштмон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи ёшлар иштирокида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Учрашув давомида 11 нафар ёшлар турли таклиф ва муаммолар билан мурожаат қилишди. Туман ҳокими томонидан учрашувда кўтарилган таклиф ва муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туманда 2022 йил ҳосили учун экилган ғалла ва пахта майдонларида олиб борилаётган агротехника тадбирларининг бажарилиши ҳамда зараркунанда хашоратларга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram