Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 185 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА РАДДИЯ

×

 2022-04-27 11:30:15    97

PDF юклаш
Чоп этиш



Ижтимоий тармоқлар орқали танқидий мурожаат эълон қилинган эди. Ушбу мурожаатда: – Ассалому алейкум Расул ака!

Сизнинг постингиздан кейин Фарғона вилояти Қўштепа тумани Қирғизобод қишлоғидаги 25 мактабгача таълим ташкилотини янги қуриш бўйича тендер ўтказилиб, 5 апрелда 113 кунда битириш шарти билан қурилиш фирмаси ғолиб бўлди.

Маҳалланинг қувончи узоққа чўзилмади, қандайдир сабаб билан туман ҳокими қурилишни тўхтатиб қўйди, деб эшитдик (балки ўзининг қурилиш фирмаси ғолиб бўлмагандир).

Мана орадан 15-20 кун ўтиб бўлди (орада боғчадаги нарсаларни бошқа жойга кўчириб, болаларга таътил ҳам берилди) боғча одатдагидек фаолият кўрсатмоқда.

Шунга аниқлик киритишда ёрдам беришингизни сўраймиз – дея шикоят қилинган. 

Мурожаатда тилга олинган Қўштепа тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 25-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти Оқтепа маҳалла фуқоролар йиғини, Найман кўчасида жойлашган.

Таълим ташкилотининг биноси 1990-йилда қурилган бўлиб, бино тури мослаштирилган ва 90 ўринга мўлжалланган. Таълим ташкилотида 39-нафар ходим фаолият олиб боради.

Таълим ташклоти 1990 йилдан 2001-йилга қадар “Навбаҳор” номли болалар боғчаси сифатида фаолият кўрсатган. 2001 йилдан 2016 йилга қадар фаолияти тўхтатилган. 2016-йилдан 2019-йил май ойига қадар туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 24-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти филиали сифатида фаолият кўрсатган.

2018 йил якунида туман ҳокимининг фармойишига асосан таълим ташкилотининг биносига 47 миллион сўм маблағ ажратилиб, иссиқлик тизими янгидан тортилган ва иккита иситиш қозонлари ўрнатилган. Қолаверса, 2019 йилда таълим ташкилоти косметик таъмирланган.

25 мактабгача таълим ташкилотида болалар қамровини ошириш мақсадида қўшимча бино қуриш ва қурилиш ишларини тендерда ғолиб бўлган қурилиш фирмаси томонидан олиб борилиши режалаштирилган. Ҳозирда пойдевор қуриш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, 25 мактабгача таълим ташкилотида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши муносабати билан Қирғизобод қишлоғида яшовчи ота-оналарнинг сўровларидан келиб чиқиб, муассасадаги тарбияланувчиларнинг фаолияти вақтинча жорий йил 25 майдан сўнг ҳудуддаги 13-умумий ўрта таълим мактаби биносининг бир қисмида олиб борилишини маълум қиламиз.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram