Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ШОИРНИ ЁД ЭТИБ”
2022-04-27 08:15:22 96
Қўштепа тумани ХТБга қарашли 22-умумий ўрта таълим мактабида шоир Муҳаммад Юсуф таваллуд куни муносабати билан ўқувчилар ўртасида “Шоирни ёд этиб” мавзусида тадбир ўтказилди.
Ушбу тадбир туман ҳокимлиги, туман ИИБ ва 22-умумий ўрта таълим мактаби билан ҳамкорликда ўтказилди. Унда туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдинова, туман ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори, майор М.Вахаповалар иштирок этишди.
Тадбирда шоир ижодидан шеърлар, унинг шеърларига басталанган қўшиқлар ижро этилиб, саҳна кўринишлари кўрсатилди.
Шунингдек, китобхонлик ҳафталигида яхши натижаларга эришган мактаб ўқувчиларига эсдалик совғалар топширилди.