Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/72fab585cd624f31c17c6.jpg)
2022-04-26 20:27:02 160
![](https://telegra.ph/file/72fab585cd624f31c17c6.jpg)
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳудудни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, ҳунармандчиликни ривожлантириш, томорқалардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш ҳамда уларнинг муаммоларини тизимли ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Туман ҳокими томонидан маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчисига ҳудудда ишсизликни камайтириш, кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, чет элга ишлаш истагида кетган фуқароларни яшаш жойига қайтариш ва уларни доимий иш билан таъминлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий муаммоларини белгиланган тартиб асосида ҳал этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
![](https://telegra.ph/file/f40197faf34d9736d5623.jpg)
Туман раҳбари Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 2-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида бўлиб, ўқув жараёнлари ҳамда қўшимча фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Муассаса битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/ada62dd65ad2746db6888.jpg)
Туман ҳудудида жойлашган саноат корхоналари ҳамда йўл ёқаларида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишган сектор раҳбари томонидан масъул раҳбарларга олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Янгиобод ва Бобоқум массивида янги ўзлаштирилган ер майдонларида озиқ-овқат ҳамда соя экинлари экиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар масъул раҳбарлар ҳамда ҳудудда фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинди. Туман ҳокими томонидан янги ўзлаштирилган ер майдонларида озиқ-овқат ҳамда соя экинлари экиш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
![](https://telegra.ph/file/49a5c0edb5bb9e6af31eb.jpg)
Туманда 2022 йил ҳосили учун экилган ғалла ва пахта майдонларида олиб борилаётган агротехника тадбирларининг бажарилиши ҳамда зараркунанда хашоратларга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.