Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХАЙРИЯ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/79bf4e8871f0247922ba3.jpg)
2022-04-26 17:35:50 103
![](https://telegra.ph/file/79bf4e8871f0247922ba3.jpg)
Инфоқ-эҳсон қилишнинг савоби борасида ҳадиси шарифларда жуда кўп маълумотлар бордир. Хайри-эҳсоннинг фойдаси нафақат бу дунёда балки, қабр ва қиёматда ҳам борлиги ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта садақа ўз эгасини қабр иссиқлигидан сақлайди. Садақа қилувчи мўмин Қиёмат куни ўз садақаси соясида туради”, деганлар (Имом Табароний ривояти).
Савоблар кучайтирилиб бериладиган ушбу улуғ кунларда саховатпеша инсонлар хайр-саховат ишларини қилишга интилмоқда. Бундай ёрдамлардан муҳтож инсонлар, хаста-беморлар ва эҳтиёжманд оилалар мамнун бўлишмоқда.
![](https://telegra.ph/file/d033646b566d8eabed55f.jpg)
Юртимизда рамазон ойи шукуҳи давом этаётган қувончли кунларда Қўштепа тумани бош отинойиси Муқаддамхон Ўрмонова ва 12 нафар отинойиларнинг ташаббуси билан ҳомийларни жалб этган ҳолда ҳар куни маҳаллалардаги ёрдамга муҳтож оилаларга моддий ва маънавий ёрдамлар берилмоқда.
Хусусан, бугун Ўзбекистон мусулмонлар идораси Фарғона вилояти вакиллиги томонидан туманимизга юборилган ҳомийлик ёрдамлари етиб келди.
![](https://telegra.ph/file/adc1d169d474962c0fece.jpg)
![](https://telegra.ph/file/dd9aff5e06aca2c8f66e0.jpg)
Вилоят бош отинойиси Хилолахон Камилова ва туман ҳокимининг маслаҳатчиси Муҳаббатхон Мўйдинова, тарғибот гуруҳи раҳбари Давлатхон Юсупова ҳамда тарғибот гуруҳи аъзолари ҳамкорликда беморлар, ногиронлар, муҳтожлар ҳолидан хабар олишди. Меҳр-мурувват, эътиборга муҳтож кишиларга саховат кўрсатилиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва пул маблағлари етказиб берилди.