Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ
2022-04-25 16:59:01 176
Қўштепа туманидаги 11- умумтаълим мактабида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ўқувчи ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларни китобга бўлган қизиқишларини кучайтиришда педагог ходимлар олдида турган долзарб вазифалар тўғрисида “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашайлик” шиори остида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбир туман ҳокимининг маслаҳатчиси М.Мўйдинова, туман ИИБ ва туман тарғибот гуруҳи ҳамкорлигида ташкил этилди. Давра суҳбати жараёнида педагог ходимлар билан бирга мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими тўғрисида ўзаро фикр алмашилди.