Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/275840c5da036998de0ad.jpg)
2022-04-25 09:04:08 145
![](https://telegra.ph/file/275840c5da036998de0ad.jpg)
Қўштепа тумани пиллакорлари жорий йилда 2044 қути ипак қурти уруғидан 116 тоннадан зиёд “кумуш тола” хирмонини яратиш мақсадида астойдил меҳнат қилмоқдалар.
Ипак қурти боқиш жуда катта, меҳнат ҳамда масъулият талаб қилиши боис, уни парваришлашга кўп қўл кучи керак бўлади.
Айни кунларда тумандаги барча пиллакорлар ипак қурти парвариши билан шуғулланмоқда. Оилавий пилла етиштириш ишига киришган пиллакорларимиз бу йилги режани ортиғи билан бажариш ҳамда кўпроқ даромад олиш ниятида кеча-ю кундуз тинимсиз меҳнат қилишмоқда.
![](https://telegra.ph/file/d9fe732803c0806abf96b.jpg)
![](https://telegra.ph/file/f6ce913f289312746ba3b.jpg)
![](https://telegra.ph/file/b0302bd2f6ccd9988cc7c.jpg)
Мавжуд 51 та маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари эса ипак курти парваришини мунтазам назорат қилмоқдалар. Улар ипак қурти парваришлаётган хонадонларда бўлишиб, тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.