Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МАЖБУРИЯТИНИ УНУТГАН ОТА ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/87872cc652e18de3b0196.jpg)
2022-04-24 10:46:33 110
![](https://telegra.ph/file/87872cc652e18de3b0196.jpg)
Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2018 йил 26-февраль кунги суд буйруғига асосан Қўштепа тумани, Сармозор МФЙ, Пойтахт кўчасида яшовчи М.А.дан фуқаро С.М.фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун алимент ундириш белгиланган эди.
Оталик мажбуриятини бажаришдан бўйин товлаган қарздор М.А 27 ой мобайнида жами 14.653.365 сўмлик алимент пулларини тўламаганлиги учун Жиноят ишлари бўйича Қўштепа тумани судининг 2022 йил 15-апрелдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47 прим 4-моддаси 1-қисмидаги ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.