Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 174 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КИТОБХОНЛИК ДАВОМ ЭТАДИ

×

 2022-04-24 10:17:09    152

PDF юклаш
Чоп этиш





Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 781-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти ҳокимининг 2022 йил 12 апрел кунги 111/0149-сонли йиғилиш баёнида Фарғона вилоятида 18-23 март кунлари “Китобхонлик ҳафталиги” ўтказилиши белгиланган эди. Бир ҳафта давомида вилоятимиз бўйлаб, маънавият ва маърифат, илму фан, китобх

онлик тарғиб қилиниб, чинакам китобсеварлар сайлиги айланиб улгурди. Ҳали саводи тўла чиқмаган болажонлардан тортиб нуроний кексаларимизгача китобхонлик давраларида, суҳбатларида фаол иштирок этишди. Ана шундай маънавий-маърифий тадбирлардан бири Қўштепа тумани Маданият марказида бўлиб ўтди.

Тадбир Қўштепа тумани ҳокимлиги, туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдинова, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Д.Ғаниевлар раҳбарлигида, туман ИИБ, туман Ахборот кутубхона маркази, туман Халқ таълими бўлими, Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилди. 











“Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида ўтказилган тадбирда вилоя ҳокимининг маслаҳатчиси С.Тонготарова, Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари М.Сулаймонов, устоз журналист Ҳ. Каримова, “Ёш китобхон” республика кўрик-танловининг 2018 йил ғолиби Ш.Исмоиловалар ҳам иштирок этишди.




Тадбирни туман ҳокими И.Новиков очиб, Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев томонидан аҳолини айниқса ёш авлодни китобга бўлган қизиқишларини ошириш бўйича олиб бораётган ислохотларига тўхталиб ўтди. 








Шундан сўнг, туман мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари томонидан гўзал рақслар ва дилрабо қўшиқлар ижро этилди. Шунингдек, Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб умрбоқий шеърлар, мушоиралар кечага ўзгача файз бағишлади. Тадбирда Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар ҳам фаол иштирок этдилар. 











Тадбирда сўз олган меҳмонлар бугун мамлакатимизда яратилган шароитлар ва уларга ҳар биримизнинг масъулиятимиз ҳақида гапириб, бунга ҳар бир хонадонни, ҳар бир мурғак қалбни китобга ошно этиш орқали эришиш лозимлигини таъкидладилар. Ҳафта давомида ўтказилган китобхонлик танловлари ғолиблари эътироф этилди ва тақдирланди. Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан туман маънавияти ва китобхонлигига ҳисса қўшаётган қўштепаликларга китоблар совға қилинди. Бир ҳафта давом этган “Китобхонлик ҳафталиги” якунланса-да, китобсеварлик ҳар бир юракка кўчиб кириб улгурди. Зеро, китобхонлик давом этаверади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram