Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 193 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2022-04-24 09:25:47    97

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков Карнайчи маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳудудни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, ҳунармандчиликни ривожлантириш, томорқалардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш ҳамда уларнинг муаммоларини тизимли ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Туман ҳокими томонидан маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчисига ҳудудда ишсизликни камайтириш, кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, чет элга ишлаш истагида кетган фуқароларни яшаш жойига қайтариш ва уларни доимий иш билан таъминлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий муаммоларини белгиланган тартиб асосида ҳал этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



“Fergana Global Infity” масъулияти чекланган жамиятида бўлган туман раҳбари Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилаётган саноат лойиҳалари билан танишди. Масъул раҳбарлар ҳамда лойиҳа ташаббускорларига лойиҳаларни белгиланган муддатда ишга тушириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда масъул раҳбарлар иштирокида хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликка йўналтириш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичини шакиллантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Масъул раҳбарларга “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичини шакиллантиришда шафофликни таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Туман раҳбари “Техмашсервис” масъулияти чекланган жамиятида ғалла ўрим комбайнларини таъмирлашни якунлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан танишди. Масъул раҳбарларга таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Туман Маданият марказида “Китобхонлик ҳафталиги”нинг туман босқичи тадбири ўтказилди. Тадбирни туман ҳокими И.Новиков иштирок этиб, ҳафталикда муносиб қатнашиб, ғолибликни қўлга киритган бир қатор иштирокчиларга туман ҳокимлигининг ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғаларини топширди.



Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ёшлар ўртасида спортнинг “Кураш” тури бўйича мусобоқа ўтказилди. Тадбирни туман ҳокими очиб, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантиришга берилаётган эътиборлари натижасида юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби туманимизда ҳам аҳолини спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиб келинаётганлигини такидлаб, ўтказилган мусобоқада муносиб қатнашган бир қатор спортчи ёшларга туман ҳокимлигининг ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғаларини топширди.



Туман ҳокими ва туман прокурори Халқобод маҳалла фуқаролар йиғини Нурли тонг кўчаси, 123-уйда яшовчи “Аёллар дафтари”га киритилган Х.Абдуллаеванинг хонадонида бўлишди. Ушбу оилага “Рамазон” ойи муносабати билан вилоят ҳокимлигидан ажратилган озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram