Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ АҲОЛИГА КЎМАКЧИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/86c6191606556ab49644d.jpg)
2022-04-22 16:56:40 255
![](https://telegra.ph/file/86c6191606556ab49644d.jpg)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги «Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, жорий йил 1 январь санасидан маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятларини бошлади.
Қўштепа туманидаги 51 та маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчилари иш олиб бормоқда. Маҳаллаларда иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари дастлаб хонадонма-хонадон юриб, оилаларнинг реал ҳолатини ўрганиб чиқишди.
Лойсон маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритаётган Фахриддин Умаров томонидан маҳаллада тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқаролар рўйхати шакллантирилиб, ичимлик суви, эскирган электр симёғочларини янгисига алмаштириш, кўчаларни шағаллаштириш, ҳунармандчилик ва томорқачиликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш каби йўналишларда режа асосида иш олиб борилмоқда.
![](https://telegra.ph/file/8ef23b2c6ac4a97d5561f.jpg)
Лойсон маҳалласида турли йўналишларда тадбиркорлик қилиш учун шароит етарли. Жумладан, иссиқхона қуриш, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, тадбиркорлик ва ҳунармандлик билан шуғулланиш истагини билдирганлар талайгина. Ҳоким ёрдамчиси улар билан суҳбатлашиб, муаммоларини ўрганди. Шундан сўнг маҳалладаги Дилкаш кўчаси, 24-уйда яшовчи Шахриёр Шукуруллаев, Иноқлик кўчаси, 42-уйда яшовчи Илхом Қобилов, Дилкаш кўчаси, 69-уйда яшовчи Муҳаммадазиз Рахмоновларга асаларичиликни ривожлантириш ҳамда оиланинг даромадини ошириш мақсадида ҳоким ёрдамчисининг тавсияномасига асосан 36 ой муддатга, 15 миллион сўмдан 20 миллион сўмгача кредит маблағи ажратилди.
![](https://telegra.ph/file/c95faa4cc708861aa3712.jpg)
![](https://telegra.ph/file/f1a2edaa0aa74d23fc3f0.jpg)
Шунингдек, Мулкобод кўчаси 68-уйда яшовчи Хамрохон Мамасидиқовага ва ЯТТ Шарифа Отабоеваларга ҳунармандчилик йўналишида, Дилкаш кўчаси, 67-уйда яшовчи Иброхимжон Хўжарайимов ва Мулкабод кўчаси, 76-уйда яшовчи Гўёхон Акбароваларга чорвачиликни ривожлантириш, Тошлоқ кўчаси, 60-уйда яшовчи Феруза Банноповага паррандачиликни ривожлантириш ҳамда оиланинг даромадини ошириш мақсадида ҳоким ёрдамчисининг тавсияномасига асосан имтиёзли кредитлар берилди.
Албатта, бундан мақсад маҳалладаги ишсизликни камайтириш, фуқароларни томорқачилик, тадбиркорликка жалб қилиш ва маҳаллада ишлаб чиқариш соҳаларини ривожлантириш, қолаверса, оилавий тадбикорликни ривожлантириш орқали уларнинг даромадини оширишдир.
Энг муҳими, ҳозирда бу фуқаролар маҳалладаги ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан ўзларининг фаолиятларини йўлга қўйиб олишди. Кимдир ўз томорқасида асаларичилик, чорвачилик ва паррандачилик билан яна кимдир ҳунармандчилик билан шуғулланмоқда.