Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 213 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА СУД-ҲУҚУҚ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ОММАВИЙ ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-04-22 15:59:25    128

PDF юклаш
Чоп этиш



Мамлакатимизда демократик ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, аҳолининг суд идоралари билан боғлиқ муаммоларини ҳал этилишига кўмаклашиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, жамиятда қонун устуворлиги ва адолат принципларини қарор топтириш, фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва саводхонлигини юксалтириш мақсадида Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида Қўштепа туманида ташкил этилган оммавий қабул давомида Қўштепа, Ёзёвон ва Олтиариқ туманларида яшовчи фуқаролар суд-ҳуқуқ масалалар юзасидан мурожаат қилди.  










Қўштепа туманидаги 1-ИДУМда бўлиб ўтган сайёр қабулда Олий суд раиси ўринбосари Халилулло Тўрахўжаев, Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова, Ички ишлар вазири ўринбосари Яҳёжон Абдулҳаков, Судьялар Олий Кенгашининг судьяси Баҳром Собиров, вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршид Аҳмедов ҳамда туманларнинг сектор раҳбарлари иштирокида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалаларидаги мурожаатлари тингланди. Аксарият мурожаатлар қабул давомида ҳал этилди, қолганларининг ижросини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди, тушунтириш талаб этиладиган масалалар юзасидан мурожаатчиларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram