Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/4bfef99d5b9b9cd40afbf.jpg)
2022-04-22 14:19:51 101
![](https://telegra.ph/file/4bfef99d5b9b9cd40afbf.jpg)
Ижтимоий тармоқларда “Фарғона вилояти Қўштепа тумани 25 боғчадаги боғ” сарлавҳали танқидий хабар эълон қилинди.
Ушбу хабарга кўра, жорий йилнинг 22 апрель куни Қўштепа тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекциясининг масъул ходимлари 25-мактабгача таълим ташкилотидаги ҳолатни жойига бориб ўрганиб, қуйидагилар маълум қилди:
“25-мактабгача таълим муасасасида 2022 йил 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Призидентининг 2021 йил 31 декабирдаги ПК – 72 сонли қарорига асосан Инвестиция дастури асосида Қўштепа тумани МТБ тасаруффидаги 25-сонли мактабгача таълим ташкилотида янги намунавий лойиҳа асосида 120 ўринли бино қуриш ишлари бошланиши сабабли кўп йиллик ўрик дарахтларини остидан кесиб юборилганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси “Ўсимлик дунёсининг муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 45-моддасига асосан мевали дарахтларга маъмурий чора кўрилмаслигини маълум қиламиз”.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.