Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 215 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2022-04-21 22:24:13    159

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун Эшонгузар маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳудудни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, ҳунармандчиликни ривожлантириш, томорқалардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш ҳамда уларнинг муаммоларини тизимли ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Туман ҳокими томонидан маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчисига ҳудудда ишсизликни камайтириш, кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, чет элга ишлаш истагида кетган фуқароларни яшаш жойига қайтариш ва уларни доимий иш билан таъминлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий муаммоларини белгиланган тартиб асосида ҳал этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



49-умумтаълим мактабида бўлган туман раҳбари ўқув жараёнлари ҳамда қўшимча фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Муассаса битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.



Туман Тиббиёт билашмаси тасарруфидаги 96-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда коронавирус касаллигига қарши вакцина билан эмлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, масъул раҳбарларга аҳолини коронавирус касаллигига қарши вакцина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Туман раҳбари “Таргит макс” ҳамда “Турон Умар текс” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан Хумдон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган “Истиқлол” саноат зонасида ташкил этилаётган саноат лойиҳалари билан танишди. Масъул раҳбарлар ҳамда лойиҳа ташаббускорларига лойиҳаларни белгиланган муддатда ишга тушириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрь кунги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-20-сонли қарорига мувофиқ ижара асосида ажратилган ер майдонлари ҳамда боғ қатор ораларига картошка ва асосий турдаги озиқ-овқат экинлари экилишини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.



“Техмашсервис” масъулияти чекланган жамиятида ғалла ўрим комбайнларини таъмирлашни якунлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳам ўрганилиб, масъул раҳбарларга таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туманда 2022 йил ҳосили учун экилган ғалла ва пахта майдонларида олиб борилаётган агротехника тадбирларининг бажарилиши ҳамда соя экини экиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram